Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​ЖССТ раҳбари: Пандемия тугашига ҳали эрта!
12.04.2022 14:53,  
32

Дунёда эпидемиологик вазият қачон изга тушиши ҳақида ҳамон аниқ хулоса айтиш мушкул. Аксарият минтақаларда коронавирусни юқтириш, қолаверса, ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиб бораётган бир шароитда айрим мамлакатларда бунинг акси кузатиляпти.

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19 бўйича фавқулодда вазиятлар қўмитаси йиғилишида шу ҳақда сўз борди. 

Унда келтирилишича, ўтган ҳафтада коронавирус туфайли дунёда қайд этилган ўлимлар сони икки йил ичидаги энг паст кўрсаткичга тенг бўлган. Аммо бу пандемия тугашини англатмайди. 

“Касалликнинг юқиш суръати юқори, эмлаш даражаси эса аксарият мамлакатларда жуда пастлигича қолмоқда, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши инфекциялар кенг тарқалиши ва янги штаммлар пайдо бўлиши хавфини оширади. Шундай экан, пандемия тугашига ҳали эрта”.

Шунингдек, Т. Гебрейесус пандемиянинг ҳозирги босқичида уч омил “ўта муҳим”лигини таъкидлади. Биринчи фактор сифатида аҳолининг карантин билан боғлиқ ижтимоий чекловлардан безиб қолгани келтирилди.

Иккинчи омил — илк босқичда эмланган ёки хасталикни бошдан кечирганларда ҳосил бўладиган иммунитет қанча давом этиши номаълумлигича қолаётгани. 

“Ва ниҳоят, учинчи омил — биз вирус қандай ривожланишини башорат қила олмаймиз”, — деди Гебрейесус.

ЖССТ раҳбарининг асосий ташвиши дунё бўйлаб эмланмаган тиббиёт ходимлари ва бошқа хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами кўплигидир.

Унинг эслатишича, юқори даромадли мамлакатлар фуқаролари аллақачон тўртинчи дозада эмлана бошлаган. Аммо дунё аҳолисининг учдан бир қисми ҳали вакцинанинг биринчи дозасини ҳам олмаган. Африкада яшовчиларнинг эса 83 фоизи умуман эмланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан