Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ тавсиясига кўра Ўзбекистонда дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилади
16.09.2020 10:05,  
252

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг Республика махсус комиссияси баёнига асосланиб хабар беришича, эндиликда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда тиббий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш қисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Бунда: ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммасида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан