Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ томонидан коронавирусга қарши биринчи ваксина тасдиқланди
1.01.2021 14:37,  
292

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Пфизер/Бионтеч ваксинасини коронавирусга қарши фавқулотда ишлатишга рухсат берилган биринчи ваксина сифатида рўйхатдан ўтказди. Бу дунё мамлакатларига ваксинани импорт қилишга ва аҳолига тарқатишга имконият беради, дейилади ташкилот ахборотида.

Дунёнинг турли бурчакларидаги мутахассислар Пфизер ваксинаси бўйича маълумотларни ўрганиб чиқишди. Ўрганишлар натижасида ваксина ЖССТнинг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича талабларига жавоб бериши аниқланди.

 5 январ куни ЖССТ Эмлаш бўйича мутахассисларнинг стратегик маслаҳат гуруҳи томонидан ваксинани аҳоли орасида қўллаш тартиби ва тавсияларни ишлаб чиқади.

ЖССТ вакили хавфсизлик даражаси ва самарадорлиги синовлардан ўтган бошқа ваксиналарни баҳолаш давом этаётганлигини маълум қилди. Ташкилот бошқа ваксиналар ишлаб чиқарувчиларини баҳолашда қатнашишга чақирди.

Манба.Газета.уз

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан