Ўтган сутка жаҳонда 383,4 минг коронавирус билан касалланиш даражаси қайд этилди. Бу пандемия бошлангандан бери эмг максимал кўрсаткич. Рекорд кўрсаткичлар кетма-кет учинчи кун қайд этилмоқда, дея хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ).
Кунлик энг кўп касалланиш ҳолатлари қуйидаги мамлакатларда кузатилди:
- Ҳиндистон – 73,3 минг киши;
- АҚШ – 54,2 минг;
- Мексика – 30,5 минг;
- Бразилия – 27,8 минг;
- Франция – 20,1 минг;
- Аргентина – 15,5 минг;
- Буюк Британия – 13,9 минг;
- Россия – 12,9 минг.
Бутун дунё бўйивҳа жами 36 754 395 зарарланиш ҳолати қайд этилди. Уч кун ичида касалланганлар сони 1 миллион кишига ошди.