Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ Хитойга COVID-19 сабабларини ўрганиш учун мутахассислар юборади
30.06.2020 16:13,  
134

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келгуси ҳафта COVID-19 коронавирусининг келиб чиқиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ХХРга бир гуруҳ мутахассисларни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди. 

"Биз бу вирус ҳақда ҳамма нарсани, жумладан қандай тарқала бошлаганини билганимиздан сўнг, у билан қандай курашишни яхшироқ биламиз ва келгуси ҳафта Хитойга иш олиб бориш учун ўз гуруҳимизни юборамиз", деди жаноб Гебрейесус 29 июнь куни бўлиб ўтган брифингда. Ушбу иш келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларга тайёргарлик кўриш учун нима қилиш кераклигини тушунишга ёрдам беради, дея қўшимча қилди у.

ЖССТ раҳбари шунингдек, коронавирус пандемиясининг тезлашганини маълум қилди. Хитойда COVID-19 нинг биринчи тарқалиши аниқланганидан олти ой ўтгач, дунёда бу касалликка чалинганлар сони 10 миллионга этди, вафот этганлар сони 500 мингни ташкил қилди. "Биз барчамиз буни тугашини хоҳлаймиз, аммо шафқатсиз ҳақиқат шуки, биз ҳали интиҳонинг яқинига ҳам келмадик”, - деди Гебрейесус.

Бир неча давлат расмийлари илгари SARS-CoV-2 вирусининг (COVID-19 нинг қўзғатувчиси) расмий Хитой томонидан тақдим этилган версиясидан шубҳаланишган. ЖССТнинг коронавирус билан боғлиқ ҳаракатлари АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан танқид қилинди. Унинг фикрича, Хитой инфекциялар тўғрисидаги маълумотларни яширган ва ЖССТни Хитой қўлида қўғирчоқ деб атаган. Трамп, Хитой дунёда атайлаб COVID-19'ни тарқатиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади. Россия Президенти Владимир Путин коронавирусни "кимдир яратган" дейишга асос йўқ, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, ХХРдаги пандемия пайтида 84 мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланган, 4,6 мингдан кўпроқ одам вафот этган, 79 мингдан ортиқ одам тузалиб кетган. Июн ойи бошида Пекин Хитойдаги COVID-19 пандемиясининг янги ўчоғига айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан