Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Камбағаллик билан қандай курашса бўлади?
4.03.2020 12:24,  
1627

Камбағаллик билан курашиш қийин масала. Лекин камида иккита текинга тушадиган чора бор. Яъни, уларни амалга ошириш учун ҳеч қандай харажат керак эмас, ҳатто, ишчи гуруҳ ва йўл хариталар тузиш ҳам талаб этилмайди.

Биринчиси, савдо эркинлиги.

Иккинчиси, прописка тизимидан тамоман воз кечиш.

Савдони тамоман эркин қилсак, албатта иқтисодиёт ўсади, энг муҳими, ижтимоий заиф қатламлар жуда катта фойда кўради. Биламизки, савдога бўлган божхона ва бюрократия тўсиқлари туфайли Ўзбекистонда деярли барча товарлар қиммат: маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар ҳам, четда ишлаб чиқарилган товарлар ҳам.

Савдога бўлган тўсиқлар туфайли халқимиз барча товарларга кераклигидан ортиқ тўлашга мажбур бўлиб келмоқда. Бу нарса айнан молиявий қийинчиликларга дучор одамлар учун катта зарба. Масалан, агар бой одам даромадининг атиги 5 %ни товар харидларига ишлатса, камбағал одам деярли 90% ни товар олишга ишлатади.

Шунда савдога тўсиқлар олинса, камбағал одам де-факто анча каттароқ нисбатга бойиб қолади. Бошқача қилиб айтганда, дейлик биздаги савдо тўсиқлари деб товарлар ўртача 30%га қимматроқ бўлса ва тўсиқлардан воз кечсак, унда камбағал инсонларнинг реал даромадларини деярли 27% га оширган бўламиз. Чунки товарлар 30% арзонроқ бўлди. Бу катта ютуқ.

Прописка тизими ҳақида жуда кўп ёзилган. Бу тизим одамларга бойишга имкониятни чеклайди ва бунинг оқибатида камбағалликни чуқурлаштиради. Тошкентдаги прописка, ҳудудлараро даромадлар силлиқланишига катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Имкониятлари тенгсизлиги жамиятдаги энг хунук жиҳатлардан. Прописка одамларни айнан келиб чиқиши орқали дискриминация қилади ва иқтисодиётга катта шикаст етказади.

Умуман олганда, камбағаллик курашишнинг энг самарали йўли, бу албатта иқтисодиётни ўстириш. Қаранг, бизда иқтисодиётда умумий даромадлар жуда кичкина, шунинг учун ҳам камбағалликка қандайдир трансферлар, чора тадбирлар, пул тарқатишарлар орқали курашиш унчалик самара бермайди. Чунки, агар биздаги йиллик даромадни аҳоли сонига тенг бўлсак, киши бошига бир минг беш юз доллардан сал кўпроқ тўғри келади.

Шунинг 41,2 фоизи эса давлат харажатлари. Яʼни ўрта арифметик кишининг қўлига, йилига тўққиз юз доллар ҳам тўғри келмайди. Энди бу ўртача кўрсаткичлар. Бу дегани, бундан камроқ пули борлар ҳам бор, кўпроқ ҳам. Лекин иқтисодиёт шунчалик кичкина дегани, ҳаммага бор пулни теппа-тенг бўлиб берсак ҳам ҳар бир одам унчалик фаровон ҳаёт кечиради дея олмайман.

Шунинг учун ҳам иқтисодимизнинг асосий муаммоси, бу умумий иқтисодиёт ҳажмини ўстириш. Тепада айтганимдек, савдо учун ихтиёрий тўсиқлар (божлар ёки қоғозбозлик) ва прописка иқтисодиётни қисқартирадиган нарсалар. Шунинг учун иқтисодиёт ўсиши ҳақида қайғурсак, уни қисқартирадиган нарсалардан воз кечишимиз керак.

"Иқтисодчи кундалиги"дан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан