Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Канада Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун молиявий ёрдам ажратди
5.06.2020 18:57,  
241

2020 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Канада Ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампан ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон-Канада муносабатларининг ҳолати ва фаоллаштириш истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди.

Вазирлар Афғонистон масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар Афғонистондаги вазиятни тинч йўналишга тезроқ ўтиши, мамлакатни Марказий Осиёдаги савдо-иқтисодий ва инфратузилма жараёнларига жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Суҳбат чоғида CОВИД-19 тарқалиши билан боғлиқ дунёдаги мавжуд вазият кўриб чиқилди. Пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлиги қайд этилди. Шу ўринда Канада ТИВ раҳбари Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 250 минг Канада доллари (тақрибан 186 минг АҚШ доллари) ажратилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан