Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Канадада иссиқ ҳаво қурбонларининг сони 500 кишидан ошди
2.07.2021 10:53,  
215

Сўнгги беш кун ичида Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида жазирама туфайли 500 га яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда провинция коронери Лиза Лапоинтга асосланиб, CBC хабар берди.

«Британия Колумбияси Коронер хизматига 9 июндан 30 июнь соат 13:00 га қадар камида 486 та тўсатдан ўлим ҳақида хабар келиб тушди», — деди Лапоинт. Унинг фикрича, аксарият ҳолларда одамлар иссиқ ҳаво туфайли вафот этган. Лапоинтнинг таъкидлашича одатда йилнинг шу даврида провинцияда 165 та ўлим ҳолати қайд этиларди.

Аввалроқ Канада полицияси фавқулодда юқори ҳарорат фонида тўсатдан ўлим ҳолатлари туфайли хизматга кўплаб мурожаатлар тушаётганини хабар қилганди. Британия Колумбиясидаги Литтон шаҳарчасида 49,6 даража иссиқлик қайд этилган.

Шунингдек, АҚШнинг Орегон штатидаги иссиқлик тўлқини камида 63 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Қурбонларнинг аксарияти штатнинг энг йирик шаҳри Портлендни ўз ичига олган Малтном округига тўғри келади. Расмийларнинг сўзларига кўра, округда 45 киши вафот этган. Марҳумлар 44-97 ёш оралиғида бўлган.

Округ тиббий экспертизаси маълумотларига кўра, қурбонлар ўлимининг дастлабки сабаби гипертермия ёки ғайритабиий юқори тана ҳарорати бўлиб, организм иссиқликка бардош бера олмаган.

Таққослаш учун 2017—2019 йиллар орасида бутун штатда фақат 12 киши жазирама оқибатида вафот этган. Associated Press ёзишича, уч кун давомида Орегонда рекорд даражадаги ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилган. 28 июнь, душанба куни штатда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 46 даражадан ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан