Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Капитал банк, Ҳамкор банк ва Алоқа банк энг фаол банклар деб топилди
24.07.2020 19:58,  
170

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йилнинг май ойи учун “Банклар фаоллик индекси” рейтинги ишлаб чиқилди. Рейтинг 27 банкни ўз ичига олади.

“Банклар фаоллик индекси” иккита кўрсаткич бўйича баҳоланди: 

  • Молиявий воситачилик ва оммабоплик индекси;
  • Молиявий барқарорлик индекси.

Рейтингнинг топ-3 лигида Капитал банк, Ҳамкор банк ва Алоқа банк жойлашди.

Капитал банк умумий рейтингда (молиявий воситачилик ва даромад олиш салоҳияти кўрсаткичлари бўйича рейтингларда ҳам) 1-ўринни эгаллади. Хусусан, Капитал банкда жамғарма ва муддатли депозитларининг жами кредитларига нисбати 82 фоизгача ошган бўлса, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган депозитлар ва кредитларнинг жами мажбуриятларидаги улуши ҳамда мажбуриятлари таркибида давлат маблағлари улуши банк тизими ўртача кўрсаткичидан анча паст ҳисобланади (мос равишда 3,2 ва 0,14 фоиз).

Шунингдек, Капитал банкнинг молиявий оммабоплик индекси бўйича юқори кўрсаткичлари, хусусан 10 та энг йирик мижозларига берилган кредитлар улуши ҳамда хусусий секторга берилган кредитларнинг жами кредитлар ҳажмига нисбати мазкур банкниг рейтингда юқори поғонани эгаллашига сабаб бўлди.

Ҳамкор банк умумий рейтингда 2-ўринни (молиявий оммабоплик бўйича 1-ўринни, даромадлилик бўйича 2-ўринни) эгаллади. Хусусан, мазкур банк жисмоний шахсларга берилган кредитлар ўртача сони (ҳар бир филиалга 4323 киши) бўйича рейтингда 3-ўринга жойлашди. Ҳамкор банкнинг топ-10 мижозларига берилган кредитлар улуши паст даражада (14,3 фоиз) ҳисобланади.

Алоқа банк давлат улуши мавжуд йирик банклар орасида ҳукумат олдидаги мажбуриятларининг камлиги, жамғарма ва муддатли депозитларининг жами кредитларига нисбати юқорилиги сабабли умумий рейтингда 3-ўринни эгаллади.

Тенге банк, ЎзКДБ банк ва Пойтахт банк умумий рейтингнинг сўнгги учлигида жойлашди. ЎзКДБ банкнинг топ-10 йирик мижозларига берилган кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши жуда юқорилиги ҳамда кредитларни жамғарма ва муддатли депозитлар ҳисобидан молиялаштириш даражасининг пастлиги мазкур банк учун нисбатан паст индекс ҳисобланишига сабаб бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан