Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин даврида «боғча пули» нима бўлади? Болага қараш учун ота-оналарга таътил бериладими?
16.03.2020 11:09,  
1495

Кеча, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология фаровонлик агентлиги Ўзбекистон Республикасининг фуқаросида Covid-19 коронавируси аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Айни вақтда, юртимизда 6 киши ушбу вирус билан касаллангани маълум қилинди.

Шу сабабли, Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар 2020 йил 16 мартдан карантинга ёпилди.

Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар ёпилган давр учун болаларнинг МТТга келмаган даври тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинишини назорат қилади.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу чоралар мутлақо профилактик моҳиятга эга ва мамлакатимиз аҳолисининг саломатлик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, қонунчиликка кўра, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан