Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин даврида ҳам Ўзбекистондан чиқиши мумкин бўлган фуқаролар маълум қилинди
12.08.2020 11:09,  
970

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари пайтида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби тўғрисида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди.

Савол: CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари пайтида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш тартиби қандай?
Жавоб:

1. 2020 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига авиақатновлар орқали Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун карантин чоралари соддалаштирилди:

  • - даволаниш учун чиқаётган шахслар;
  • - хорижда яқин қариндошлари ёҳуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
  • - хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари;
  • - ўқиш ёки ишлаш учун чет элга кетаётган фуқаролар.

Ушбу тоифадаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.

2. Ўзбекистондан чет элга кетишдан олдин ва мос равишда авиачиптани сотиб олишдан олдин 1-бандда кўрсатилган фуқароларга пандемия пайтида улар бормоқчи бўлган мамлакатга кириш учун амалдаги тартиб ва шартлар ҳамда карантин чоралари тўғрисида зарур маълумот олиш учун ўша мамлакатнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Карантин даврида Ўзбекистонга кириш-чиқиш тартиби тўғрисида маълумот берилди

Авиачипталарни сотиб олиш учун тегишли авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш керак. Чипталарни сотишда авиакомпаниялар фуқаронинг белгиланган мамлакатга кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Шу билан бирга, парвозлар санитария қоидалари ва тартибларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элга ер усти орқали чиқишлари учун Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талаб қилинади.

4. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишига ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг визалари муддати автоматик тарзда 2020 йил 1 ноябргача узайтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан