Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин даврида қурилиш ишларининг сифатини қандай назорат қилинади?
22.04.2020 17:01,  
173

Аввал хабар қилганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантин шароитида қурилиш материалларини қандай тартибда сотиб олсак бўлади?

Жавоб: Ҳозирда барча ишлаб чиқарувчиларга интернетда ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали харидорлар билан алоқалар ўрнатиш ва маҳсулотларни махсус дезинфекция қилинган автомобилларда қурилиш жойига етказиб бериш бўйича ҳам вазифалар юкланган. Бу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Савол: Пандемия даврида қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш қай тарзда амалга оширилади?

Жавоб: Соҳадаги назорат тизими бир неча босқичли бўлиб, буларга техник назорат, муаллифлик назорати, ички назорат ва инспекция назорати киради.

Албатта, бу ишлар Республика махсус комиссияси тавсияларига кўра масофадан туриб амалга оширилиши, бунда видео кузатув, ахборот алмашувининг электрон тизими, кунлик фото ва видео ҳисоботлардан кенг фойдаланилади. Ушбу ҳисоботлар “вахта“ услубида ишлайдиган пудрат ташкилотларнинг ички назорат ходимлари томонидан тайёрлаб борилади.

Қурилиш объектига тўғридан-тўғри чиқиш ҳолатларида ходимлар ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланиши учун тегишли ташкилотлар томонидан чоралар кўрилган.

Савол: Карантин вақтида лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш қандай амалга оширилади?

Жавоб: Республика миқёсида махсус гуруҳ тузилган бўлиб, лойиҳаларнинг 90 % электрон шаклда қабул қилиниши йўлга қўйилди. Аслида бу тизим жорий йилнинг август ойида ишга тушиши белгиланган эди, лекин бугунги карантин даврида ишларнинг узлуксиз давом этишини таъминлаш ва буюртмачиларга қулайлик яратиш мақсадида вақтлироқ ишга туширилди.

Бунда, бу тизим орқали инсон фактори олдини олинган, яъни“буюртмачи“ ва экспертиза вакили бир-бирини кўрмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан