Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин муддати тугаган 294 нафар фуқаролар уйига​ кузатилди (фото)
18.02.2020 12:19,  
594

Аввал хабар қилганимиздек, турли мақсадларда Хитойда сафарда бўлган жами 584 нафар ватандошимиз жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари учта чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келинган ва 14 кунлик карантинга жойланган эди.

Бугун, карантин муддати тугаганлиги боис уларнинг 294 нафари ўз уйига кузатилди, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

МАВЗУГА ДОИР: Ёмон санитария ва сувараклар? Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонлик талабалар карантини ҳақида

– “Бўстон” санаторийси тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланди. Кузатув олиб бориш учун тегишли тиббий жиҳозлар ва зарур дори воситалари билан таъминланди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитания-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов. – Хусусан, коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилиб, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди. Соҳанинг етук мутахассислари томонидан Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган фуқаролар алоҳида назорат остида бўлиб, мунтазам тиббий текширувлардан ўтказилди. Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларида барча керакли маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Ошхоналарда 14 кунлик таомнома тузилиб, кунига уч марта сифатли овқатланиш ташкил этилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

МАВЗУГА ДОИР: Хитойдан эвакуация қилинган фуқаролар карантинда қандай яшамоқда? (фото)

Карантин объектларида сақланаётган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари билан мулоқот қилишлари учун телефон аппаратлари ўрнатилди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Стоматология институтида карантиндаги фуқаролар билан уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари мулоқоти учун видеоконференцалоқа воситалари ва телефон аппаратлари ўрнатилган “Call center” фаолият юритди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Эрта индин карантин муддати якунига етиши муносабати билан бошқа тиббиёт муассасаларидаги Хитойдан олиб келинган фуқароларимиз ҳам ўз уйларига кузатилади, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

МАВЗУГА ДОИР: Ухандан олиб келинган россияликлар карантинда қандай яшамоқда? (фото)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан