“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, 2020 йилнинг 19 мартидан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар – соат 10:00 дан 16:00 га қадар атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” бунга сабаб сифатида жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилганини кўрсатди.