Бугун АОКА штабида Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов иштирок брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: Қозоғистонда ишлайман. Ҳозир карантин сабабли ишлар тўхтаб, алимент юбора олмаяпман. Карантин вақтида алимент тўлашга мажбурманми?
Жавоб: Бугунги кунда Бюро органлари томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси давом эттирилаётганлиги ҳамда қарздорлар томонидан алимент пулларининг ўз вақтида ва белгиланган миқдорда тўлаб борилаётганлиги масаласи доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Савол: Карантин вазиятида МИБ ходимлари эҳтиёжманд қўшниларимизнинг уйларига келиб-кетишмоқда. Уларнинг газдан бўлган қарзини тўлашга ёрдам беришган экан. Бу қанчалик тўғри?
Жавоб: Бюро органлари ташаббуси билан жойлардаги кам таъминланган оилаларнинг фойдаланилган электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарзларини ундиришга ҳомийлик асосида, саховатпеша тадбиркорлар, савобталаб инсонлар жалб қилинмоқда.
Ҳозирга қадар 2 мингдан ортиқ эҳтиёжманд фуқароларга коммунал хизмат учун жами 426 млн. сўмдан зиёд қарздорликларини бартараф этиш ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатиш билан боғлиқ саховат тадбирлари ташкил этилди.