Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин сабабли Ўзбекистон архивхоналари фаолияти тўхтатилади
22.03.2020 14:20,  
182

Ўзбекистон Республикасида короновирус пандемияси натижасида эълон қилинган карантин сабабли 2020 йил 24 мартдан эътиборан республикадаги барча давлат архивларида “КАРАНТИН” эълон қилинади ва вақтинча фойдаланувчиларга анъанавий тарзда хизмат кўрсатиш тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Карантин вақтида республикадаги давлат архивларининг қабулхона ва ҳужжатхоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Карантин жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча давлат архивлари ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Сўровлар электрон қабул қилинади.

Давлат архивларига фуқаролар меҳнат стажи ва иш хақи бўйича архив маълумотномаларини олиш учун электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизмат портали my.gov.uz, [email protected] (жумладан миллий архивлар ва архив иши ҳудудий бошқармаларининг электрон почта манзиллари Агентликнинг расмий веб-сайти www.archive.uz да жойлаштирилган) манзилларига мурожаат этишлари мумкин.

Сўровингизнинг ижро ҳолати юзасидан телефон орқали билиб ҳам олишингиз мумкин. "Ўзархив" агентлиги "Ишонч телефони" 71-230-50-44.

Фойдаланувчиларни қабул қилишни амалга оширилиши олдиндан “Ўзархив” агентлигининг 
“archive.uz” расмий сайтида эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан