Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: Ёш болали оналарнинг дўконга чиқиши тақиқланганми?
Жавоб: Йўқ. Бунга тақиқ қўйилмаган. Фақат санитария ва гигиена ҳамда карантин қоидаларига амал қилишингиз шарт.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамнинг тўпланиши (бир вақтда ҳаракатланаётган оила бундан мустасно) тақиқланган.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига рухсат этилган.