Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантиндан кейин ҳам жамоат жойлари дезинфекция қилинадими?
4.05.2020 17:31,  
256

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантиндан кейин, одамлар одатдаги турмуш тарзига қайтишидан аввал жамоат жойлари — аэропортлар, вокзаллар, бозорлар ва дўконлар, оммавий ошхоналар, мактаблар, боғчалар ва шифохоналар график асосида дезинфекция қилинадими? Ва кейинчалик ҳам мана шу объектлар мунтазам дезинфекция қилиниб туриладими?

Жавоб: Тўғрисини айтиш керак, биз дезинфекция, дезинсекция, дератизация каби тадбирларни унутиб қўяй дегандик. Ўзи дезинфекция борасида профилактик дезинфекция, ўчоқли дезинфекция, жорий дезинфекция ва якуний дезинфекция деган тушунчалар бор.

Ҳозир амалга оширилаётган дезинфекция тадбирлари жорий дезинфекция тадбирига киради. Карантин тадбирлари тугаши даврида якуний дезинфекция ишлари ҳам ўтказилиши керак ва шарт.

Бундан кейин эса нафақат дезинфекция ишларига, балки, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш масаласи эндиликда кўндаланг туради.

Биз доимо покизаликни, саришталикни, саранжомликни, тозаликни хуш кўрган халқ вакилимиз. Бу каби тадбирларга риоя этиш бизнинг урф-одатларимиздан муносиб ўрин эгаллаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан