Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантиндан қочган уч фуқарога нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланди
22.03.2020 20:36,  
527

2020 йил 16 март куни Жанубий Корея Республикасидан Россия Фердерацияси орқали Самарқандга келган  фуқаро А. А. (1989 й.т.) коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бироқ, фуқаро А.А. эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан шифохонадан қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида  у Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ушланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар қилди

Шунингдек, 2020 йил 19 март куни Россия Федерациясининг Самара шаҳридан Ўзбекистон Республикасига келган фуқаро Э.Т. (1954 й.т.) коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, Самарқанд вилоятидаги “Дўстлик” оромгоҳида карантинга жойлаштирилган.  Шунга қарамай, фуқаро Э.Т. эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан карантин зонасидан қочиб кетганлиги аниқланган. 

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Э.Т. Тошкент вилояти, Паркент туманидаги яшаш уйида ушланди. 

Бундан ташқари, 2020 йил 19 март куни Россия Федерациясидан Қорақалпоғистон Республикасига келган фуқаро Ш. Р. (1990 й.т.) коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланиб, Нукус шаҳридаги Республика болалар санаториясига карантинга жойлаштирилган. Бирок, фуқаро Ш.Р. ҳам эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан карантин зонасидан қочиб кетганлиги аниқланган. 

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Ш.Р. Бухоро вилояти, Шофиркон туманида ушланди. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан 21.03.2020 йилда Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, юқорида қайд этилган фуқароларнинг барчаси гумондор тариқасида процессуал тартибда ушланган. 

Жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан