Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Карантиндан воз кечиш туфайли коронавирусни енгдик» — Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири
14.02.2021 21:25,  
311

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода мамлакатда коронавирус устидан ғалаба карантиндан воз кечиш туфайли амалга ошганини айтди. Бу ҳақда вазирнинг матбуот анжуманида берган баёнотига таяниб, Asia-Plus хабар берди.

«Ривожланган мамлакатларда одамлар карантинда яшади. Чекловлар бекор қилингач, уйдаги беморлар кўчага чиқиб, касалликни бошқаларга юқтирди. Тожикистонда шифокорлар уй шароитида ўзини изоляция қилиш имкониятига ишонч ҳосил қилиш учун беморларнинг уйига борди», — дея изоҳлаган соғлиқни сақлаш вазири.

Абдуллозода, шунингдек, яқинда музокаралар олиб борган Россия Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмати — «Роспотребнадзор» мутахассисларининг Тожикистондаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва чегаралар очилиши ёки йўқлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун мамлакатга қачон келиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Вазирнинг сўзларига кўра, «Роспотребнадзор» мутахассислари тожикистонликларнинг илтимосига асосан, Россия ҳукуматидан буйруқ олганидан кейин келади.

«Тожикистонда 2020 йил 31 декабрдан бери коронавирус инфекциясига оид янги ҳолатлар қайд этилмаган»
«Бахтимизга, 2020 йил 31 декабрдан бери Тожикистонда коронавирус инфекциясига оид янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери 13 308 нафар COVID-19’га чалинган бемор рўйхатга олинган, улардан 99,3 фоизи тузалган, вирус қурбонлари сони 90 кишини ташкил этган», — деган Жамолиддин Абдуллозода.

Вазирнинг сўзларига кўра, пандемия пайтида беморларнинг аксарияти Сўғд вилоятига тўғри келган — 4300 киши. Душанбе иккинчи ўринда — 4100 киши. Шунингдек, Хатлон вилоятида — 1,5 минг, Тоғли Бадахшон автоном вилоятида 1196 та вирус юқтириш ҳолати қайд этилган.

«Коронавирус билан касалланганларни даволаш мутлақо бепул»
Абдуллозода мамлакатда коронавирусни даволаш мутлақо бепул эканлигини таъкидлади. Уй шароитида даволанаётган беморлар нафақат шифокорларнинг тезкор гуруҳи назорати остида бўлган, балки давлат ҳисобидан бепул дори-дармонларни ҳам олган.

«Ишонч билан айтишим мумкинки, 2020 йил 5 майдан бошлаб COVID-19 билан касалланганлар учун даволаниш мутлақо бепул. Уларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги омборидан дори-дармонлар берилди, ҳозирда омборда 103 миллион сомоний миқдоридаги барча керакли дори-дармонлар мавжуд, шунингдек, вазирлик янги дори-дармонларни сотиб олиш учун яна 200 миллион сомонийдан кўпроқ, тиббий муассасаларни таъмирлаш учун 15 миллион сомоний ажратган», — дея давом этди вазирлик раҳбари.

«Аҳолининг 80 фоизини эмлаш керак»
Тожикистон ҳукумати қайси вакцинани — Европа ёки Россия вакцинасини афзал кўради, деган саволга вазир шундай жавоб берди:
«COVAX дастури доирасида эмлаш Тожикистон аҳолисининг 20 фоизи (1 миллион 800 минг киши)ни қамраб олади. Россия вакцинасига келсак, биз у билан 5 миллион 840 минг кишини эмлаймиз. Умумий ҳисобда, биз 6 миллион 714 минг кишини — аҳолининг 80 фоизини эмлашимиз керак бўлади. «Спутник V» вакцинасини сотиб олиш бўйича Россия билан музокаралар олиб бормоқдамиз, AstraZeneca вакцинасини эса бепул оламиз».

Унинг қўшимча қилишича, AstraZeneca вакцинаси 732 минг дозада февраль—март ойларида Тожикистонга етиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан