Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Карантинга қайтишга умуман асос йўқ» – Нурмат Отабеков
1.02.2021 22:49,  
175

«Карантинга қайтишга умуман асос йўқ» – Нурмат Отабеков «британча» штамм кириб келиши қатъий карантинга қайтишга асос эмаслигини билдирди.

«Айнан ҳозирги ҳолат бўйича карантин қайтишига умуман асос йўқ, деб ҳисоблаймиз. Агар ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилсак, ҳаммамиз Ўзбекистонни ташлаб, чет давлатларда сайр қилишни бошласак, касалликнинг катта оқимда келишига йўл қўйиб берадиган бўлсак, чекловлар киритилишига асос бўлиши мумкин.

Халқимиз мутахассисларнинг тавсияларига тўғри риоя қилиб, ҳаёт тарзини шакллантирса, жиддий карантинга рўбарў келмаймиз.

Ҳозирда баъзи давлатлар қайта карантинга киряпти, баъзилари эса чекловларни юмшатяпти. Нима бўлганда ҳам вазиятга қараб иш тутилади», – деди Нурмат Отабеков.

У «британча» штамм болалар орасида кўпроқ тарқалаётган бўлса-да, таълим муассасаларининг ёпилиши бўйича ҳозирда ҳеч қандай фикр мавжуд эмаслигини айтиб ўтди.

«Таълим муассасалари ёпилиши бўйича умуман фикр йўқ. Карантин тадбирлари жорий қилинаркан, хавф остида бўлган гуруҳга алоҳида эътибор берилади. Шунинг учун ҳам мабодо карантинга эҳтиёж бўлса, аҳолининг қайси қатлами хавф гуруҳида эканлигини аниқлаб, бир қарорга келинади», – дея таъкидлади штаб аъзоси.

Аввалроқ Отабеков коронавируснинг «британча» штаммининг одамлар орасига киришига йўл қўйилмаганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани маълум бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан