Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каталонияда 700 дан ортиқ полиция ходими кенг кўламли операция ўтказмоқда
30.11.2019 10:22,  
132

Каталония ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 700 дан ортиқ ходимлари мухторият ҳудудида қурол контрабандаси, гиёҳванд моддалар савдоси ва пул ювиш билан шуғулланувчи уюшмаларга қарши кенг кўламли операция ўтказмоқда, деб хабар берди РИА Новости.

Monra деб номланган операция жума куни эрта тонгда махфий тарзда бошланди. Унинг маркази Каталониянинг Бадалона шаҳри Сант Рок тумани эди. Туманда 30 та қидирув ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, ер ости қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, операцияда терговчилар, исённи бостириш ходимлари, хизмат итлари бўлган бўлинма, маҳаллий полиция, вертолёт ва тез ёрдам машиналари иштирок этмоқда. Уларга қўшимча равишда учта Mossos оператив гуруҳи иштирок этмоқда. Амалиёт давомида ҳибсга олинганлар ҳақида ҳозирча хабар берилмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан