Катта Фарғона каналига ўзини ташлаб, чўкиб кетган йигитнинг жасади орадан икки ой ўтиб топилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи онлине» хабар бермоқда.
2020 йилнинг 22 декабр куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманига қарашли Бўтқачи қишлоғида яшовчи 17 ёшли А. А. ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб чўкиб кетган эди.
Бу ҳолат юзасидан маҳаллий ҳокимлик идоралари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан узоқ муддат давомида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. Қидирув ишлари вилоятнинг ўнта тумани ҳудуди бўйлаб амалга оширилди.
- Куни кеча бу йигитнинг мурдаси топилди,- дейди Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов. – Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланмоқда.