Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Катта Фарғона» каналидан 15 ёшли ўсмирнинг жасади олиб чиқилди (видео)
22.05.2021 18:38,  
331

Жорий йилнинг 15 май куни «Катта Фарғона» каналининг чўмилиш мумкин бўлмаган ҳудудида 15 ёшли ўсмир чўкиб кетган. Бу ҳақида Zamon информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг Алишер Навоий мавзесидан келган 3 нафар ўсмир «Катта Фарғона» каналининг Ўзбекистон туманидан оқиб ўтган қисмида чўмилмоқчи бўлишган. Чўмилаётган болалардан бири каналнинг нариги қирғоғига ўтаётган пайтда, бехосдан чўкиб кетган.

Тез орада воқеа жойига туман ИИБдан хабар топган Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув-қидирув ходимлари етиб келишган.

Дастлаб, туман ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилади. Эртаси куни, яъни 16 май куни Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қидирув-қутқарув махсус отряди сувда қутқарув гуруҳи томонидан мазкур жойда, яъни «Катта Фарғона» каналининг Ўзбекистон тумани, Тўлаш қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида, сув остида ҳамда сув устида қидирув ишлари олиб борилади.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 2006 йилда туғилган, 15 яшар фуқаронинг жонсиз танаси ғаввос қутқарувчилар томонидан каналнинг тубидан олиб чиқилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан