Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Катта ҳокимият ва катта бойликнинг бевосита қурбони​
17.08.2020 18:44,  
4103

Ҳокимият – эфемер, ўткинчи, беқарор, давомий эмас, мўрт ва оқувчан. Ҳокимият доим у ёки бу томонга оқиб борувчи ҳисобланади. Лекин, мана шу ўткинчи ҳокимиятни деб, сиёсатчилар, ўзларини ва яқинларини кўплаб муаммоларга қўйишади. Айниқса, ҳокимият қанча чекланмаган бўлса, ҳукмдор учун уни салбий оқибатлари ҳам, шунча кўп бўлади.

Тарих кўрсатадики, мутлақ ҳокимият – хайр эмас, моддий бойлик устидаги маънавий-таърихий инқироз ҳисобланади. Мутлақ ҳокимият бошида турган шахслар ва уларни оилаларига эътибор берилса, бу оилалар – дунёдаги энг бахтсиз, ёлғиз, дўстсиз, инсон фитратига хос оддий ҳузурлардан холи одамлар, оилалар ҳисобланади. Катта ҳокимият ва катта бойлик, инсон руҳиятини емириб боради. Чунки, катта ҳокимият ва катта бойликни ушлаб туриш, кўпайтириш учун, инсон бошқалар билан аёвсиз курашиши керак бўлади. Ҳар битта жон ва руҳ эгасини сўндириб, ўз бойлиги ва ҳокимиятини ушлаб турган инсон руҳияти, маълум қонуниятлардан чиқиб кета олмайди, инқирозга ва таназзулга юз тутади.

Бугун, қўшни Қозоғистон биринчи Президенти Назарбоевнинг невараси Айсултан Назарбоевнинг ўлими ҳақида хабарлар тарқалди. У 30 ёшда эди. Бола катта ҳокимият ва катта бойликнинг бевосита қурбони бўлди. Дунё тарихида ҳеч бир диктатор йўқки, уни қалбида доимий ҳузур, оиласида тинчлик ва ҳаловат бўлса. Сиёсатчилар ҳокимиятни севишади. Аслида, ҳокимиятдан қочишга ҳаракат қилиш керак.

Ҳокимият ўткинчи, лекин жамоатчилик фикри, тарихий хотира – барқарор. Ҳокимият эса, ижобий жамоатчилик фикри, ижобий хотира учун восита бўлса, дунёдаги ва охиратдаги энг катта ҳузур-ҳаловат шу бўлса керак. Миллионлаб одамларнинг ишончига ва ҳурматига сазовор бўлган ҳукмдорлар, ҳеч қачон оч-ночор, ҳурмат ва иззатсиз қолишмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан