Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каттақўрғонда ички ишлар ходимлари фуқаро ўлимига сабабчи бўлгани айтилмоқда
11.06.2021 17:29,  
775

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ДСИ бошлиғи ўринбосари ички ишлар ходимлари билан бўлган зиддият вақтида вафот этди.

10 июнга ўтар кечаси 42 яшар солиқ ходими Азиз Аҳмедов ўзининг Cobalt автомобилида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабабли патрул хизмати инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Ўзаро суҳбат чоғида солиқ ходими ва инспекторлар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда, инспекторлар ўзларига тегишли Spark автомобилининг орқа ўриндиғига ўтқизишда фуқаронинг юз қисмидан босиб, қисқа ва тез ўлим топишига сабаб бўлишгани айтилмоқда.

Экспертиза ўлимга юрак ўлчами ва массасининг кескин ошиши, яъни нафас қайтиши сабаб бўлганини билдирган. Шунингдек, марҳумнинг юз ва бўйин қисмлари, тирсак ва бошқа соҳаларда жароҳатдан олинган шилинмалар борлиги аниқланган.

Бош прокуратурадан маълум қилишларича, Каттақўрғон тумани прокуратураси ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (Мансаб ваколатидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Воқеага Ички ишлар вазирлиги изоҳ бериб, ЙҲХ ходимининг бодикамерасига ёзилган видеони эълон қилди.

ИИВга кўра, воқеа 10 июнь тунги соат 00:50ларда содир бўлган.

«...Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХХ ходимлари туманнинг «Кадан» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-243 автомобиль йўлининг Алишер Навоий ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида жамоат тартибини сақлаш бўйича тунги хизмат вазифасини бажараётган вақтида, фуқаро А.А. бошқарувидаги Cobalt светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб, яширинмоқчи бўлган.

«Ҳудуддаги 4R-243 автомобиль йўлининг 7 километрига етганида Cobalt йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринган.

Ҳуқуқбузар ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлгани гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилганида, фуқаро А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсата бошлаган.

Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай, фуқаро А.А. вафот этган», – дейилади ИИВ талқинида.

Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган жой ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармасининг Самарқанд вилояти бўйича бўлими иштирокида туман прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, ҳужжатлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Чироқчи тумани ва Андижон шаҳрида суриштирув ва терговга чақирилган фуқаролар ИИБ ходимларининг жисмоний қийноқлари оқибатида вафот этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан