2021 йил 17 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80971 (+113) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Тошкент вилоятида 7 нафар,
Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79533(+83) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 816 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.