Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кеча 579 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 124 киши соғайди
19.07.2020 00:44,  
329

Шу йилнинг 18 июль куни мамлакатимизда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 138 нафари Карантин муассасаларида, 441 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ҳамда Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16186 нафар бемордан 9127 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6976 нафар бемордан 71 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 552 нафар, стационар карантинда эса 22 871 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан