Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кеча 600 га яқин янги коронавирус беморлари ва 7 та ўлим ҳолати қайд этилди
12.09.2020 09:13,  
364

Шу йилнинг 11 сентябрь куни мамлакатимизда 593 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғликни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида жами 468 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 272 нафар бемордан 43 023 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 869 нафар бемордан 475 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан