Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Канада отишмадан кейин қурол тўғрисидаги қонунни кучайтирмоқчи
21.04.2020 13:57,  
126

Канада бош вазири Жастин Трюдо Янги Шотландия провинциясидаги оммавий отишмадан кейин қуролга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни кучайтиришга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Матбуот анжуманида бош вазир ҳатто сайлов компанияси даврида амалдаги ҳукумат қурол-яроғ назорати тўғрисидаги қонунга «жиддий эътибор қаратганини» таъкидлади.

«Айтишим мумкинки, биз бутун мамлакатда ҳарбий қуроллар таъқиқланиши тўғрисидаги қонунга бир қадам қолган эдик. Аммо коронавирус эпидемияси туфайли биз парламентда бу қонун қабул қилинишига улгурмадик. Аммо парламент ўз ишига қайтиши билан биз олдинга силжиш ниятидамиз», - дейди Трюдо.

Ушбу матбуот анжуманида қатнашган Жамоат хавфсизлиги вазири Билл Блэр ҳукумат ўточар ҳарбий қуролларни чеклаш учун норматив акт қабул қилишни кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан