Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келаси йил 300дан зиёд автобус йўналишлари очилади —Транспорт вазирлиги
28.12.2021 16:07,  
108

2022 йилда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та янги автобус йўналиши очилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари маълум қилишди.

Қайд этилишича, ҳудудларда аҳолига жамоат транспортида хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилиш мақсадида 2021 йил 8 октябрда «Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 630-сон Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та янги автобус йўналишлари (шундан шаҳар – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та) ташкил этилади.

Ташувчиларга норентабель йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан