Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келгуси йилги вазифалар кўрсатиб ўтилди
31.12.2021 15:10,  
110

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 декабрь куни келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йил оғир келганига қарамай, иқтисодиётда ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Хусусан, жорий йилда ялпи ички маҳсулот 7 фоизга, саноат 9,5 фоизга, хизматлар 20 фоизга, қурилиш соҳаси 6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4 фоизга ўсган. Инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлган.

Экспорт ҳажми 16,5 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 1,3 миллиард долларга ошди. Умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 318 та йирик ва 14 мингта ҳудудий лойиҳалар ишга тушди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг турмуш шароити яхшиланди.

Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди. Хусусан, ялпи ички маҳсулот ва саноатни 7 фоиздан юқори, хизматларни қарийб 30 фоизга ошириш мақсад қилинган.

Давлатимиз раҳбари янги йилнинг бошиданоқ, барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.

Халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида қиш ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга барқарор етказиб бериш бўйича вазифалар белгиланди.

Электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, коммунал, соғлиқни сақлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимларининг барқарор ишлаши муҳимлиги қайд этилди.

Малакали тиббий хизмат кўрсатиш, жамоат, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан