Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Керак бўлса, биз нафақат ўзимизни, балки бутун дунёни тўйдира оламиз", — Қодиров Ғарб давлатларининг сакцияларига жавоб қайтарди
11.03.2022 21:01,  
426

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни McDonald's ва Coca-Cola компанияларининг Россиядан кетиши ҳақидаги хабари хурсанд қилди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм - каналида ёзган дея хабар бермоқда Lenta.ru.

“Эшитинг, янгиликлар кундан-кунга яхшиланиб бормоқда! Ниҳоят, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эркин нафас оладилар. Улар узоқ вақтдан бери бу кунни интиқлик билан кутишган”, - дейди Қодиров.

Қодиров доимо тўғри овқатланиш тарафдори бўлган. “Бу газланган сувсиз ва тез тайёрланадиган таомларсиз у анча яхши ва, энг муҳими, соғлом бўлади. Энди жавонларда табиий маҳсулотларимиз кўпаяди, Россия бизнеси учун кўпроқ имкониятлар очилади, фойда эса мамлакатда қолади”, — деди у.

Қодиров, шунингдек, Ғарб давлатлари Россия иқтисодиётини синдиришга интилиши ва мамлакатни оч қолдиришни кутишаётганини, аммо буни уддалай олмаслигини айтди. “Керак бўлса, биз нафақат ўзимизни, балки бутун дунёни тўйдира оламиз. Сиз фақат Ғарбда бўласиз, сизлар эса оч қолсангиз биз албатта ёрдам берамиз", деди Чеченистон раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан