Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кейинги беш йил ичида Ўзбекистон банклари қандай ўзгаради
14.05.2020 19:19,  
360

Аввал хабар қилганимиздек, президент банк тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида фармонга имзо чекди. Ҳужжатда 2020–2025 йилларга мўлжалланган Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси ва йўл харитаси тасдиқланди. 

Шундай қилиб, олтита банкдаги давлат улуши босқичма-босқич хусусийлаштирилади ("Ипотека-банк" АТБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ, "Асака" ОАТБ, "Алоқабанк" ОАЖ, "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, "Туронбанк" ОАТБ).

Учта давлат банки давлат улушини сақлаб қолади (Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Агробанк АТБ, Микрокредитбанк АТБ).

Бундан ташқари, "Туронбанк" ва "Қишлоқ қурилиш банк" нинг қўшилиши кўриб чиқилиши маълум бўлди.

Халқ банки ва Азия альянс банкдаги давлат акциялари пакетини хорижий стратегик инвесторларга сотиш режалаштирилган.

Шунга мувофиқ, Халқ банкини хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёнида жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини бошқариш Молия вазирлигига ўтказилади.

Бундан ташқари, Ўзагроэкспортбанк ва Пойтахт банкнинг фаолияти қайта кўриб чиқилади.

Агробанк ва Микрокредитбанк фаолияти аҳоли, кичик бизнес субъектлари ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан кредит орқали қўллаб-қувватлашга, ҳудудларда, шу жумладан молиявий хизматлар кўрсатиш қийин бўлган олис туманларда жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш орқали барча ҳудудларда банк хизматлари оммабоплигини оширишга йўналтирилади.

Яна нималар режалаштирилмоқда

  • Банкларнинг асосий бўлмаган активлар ва банк фаолияти билан боғлиқ бўлмаган функцияларидан босқичма-босқич озод қилиниши.
  • 2025 йилгача банкларнинг энг кам устав капиталини 500 миллиард сўмга ошириш.
  • Банкдан ташқари кредит ташкилотларини ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни яратиш.
  • Банкдан ташқари молиялаштиришнинг янги бизнес моделларини жорий этиш.
  • Банкни соғломлаштириш механизмини ишлаб чиқиш.
  • Қимматли қоғозлар бозорида банк операциялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини соддалаштириш.
  • Иқтисодиётда долларлашув даражасини пасайтириш чоралари. Рағбатлантирувчи ва тартибга солувчи чора-тадбирлар, шу жумладан: банкларнинг активлари ва пассивларида хорижий валютанинг улушини пасайтириш учун макроиқтисодий шарт-шароитлар; хорижий валютадаги кредитлар бўйича чекловлар.
  • Аниқ ва узоқ муддатли стратегик ташаббусларга эга бўлган барқарор иштирокчилар бозорга чиқиши учун банкларни лицензиялаш қоидаларини кўриб чиқиш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан