UzReport`нинг хабар беришича, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг аъзолари умумий йиғилишида ассоциация раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз лавозимидан озод этишни сўради ва лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига ЎзЖОКУ ректори Халқаро пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа тайинланди.
Фирдавс Абдухолиқов «Севимли» телеканалидаги можаро ортидан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раислигидан кетди, деб ёзмоқда «Дарё».