КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси — Ким Ё Чжон мамлакатнинг янги лидери бўлиши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг Yomiuri газетаси хабар берди.
Таъкидланишича, 2019 йилнинг охирида бўлиб ўтган Шимолий Корея Меҳнат партиясининг пленумида Ким Чен Иннинг талабига кўра, фавқулодда ҳолат бўлиб раҳбар ишга лаёқатсиз бўлиб қолганда унинг ўрнини синглиси эгаллаши ҳақидаги қарор қабул қилинган.