Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кобулдаги дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келмоқда
4.09.2021 01:16,  
146
 

«Толибон» ҳаракатига одамлар олдидаги мажбуриятларини бажариш қийин бўлади. Мамлакатда маҳсулотлар нархи ошиб бормоқда, айримлари эса пештахталардан бутунлай ғойиб бўлди, деди Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов.

«Нархлар кўтарилмоқда, айрим маҳсулотлар ғойиб бўлди. Бугун Кобулда шакар ғойиб бўлганини айтишди. Миллий валюта қадри тушиб кетди. Толибларга ижтимоий мажбуриятларни бажариш қийин бўлади, чунки пул камайди», — деди дипломат.

Жирновнинг сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистондаги иқтисодий ҳолат асосий муаммо бўлиб турибди. Унинг айтишича, Ашраф Ғани ҳукумати даврида мамлакат бюджетининг тўртдан уч қисми «Ғарб донорлиги» ҳисобига шаклланган. Эндиликда эса молиявий ёрдам тўхтаган, Афғонистоннинг АҚШ банкларида сақланаётган олтин-валюта захиралари музлатилган.

Элчи мамлакатга иқтисодий босим ўтказилиши Афғонистондан мигрантлар оқими ошишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.
«Агар Ғарб Афғонистонга иқтисодий зарба берадиган бўлса, бунинг миграцион оқибатлари янада ёмон бўлади», — деди Жирнов.

Аввалроқ Reuters агентлиги хорижий молиявий ёрдамнинг тўхтатилиши, валюта ҳисобларининг музлатилиши ортидан Афғонистонда нақд пул етишмаслиги туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғи нархи кун сайин ошаётгани ҳақида хабар қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан