Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Комил Алламжонов президент бўлишни мақсад қилганми?
7.07.2021 21:04,  
522

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов BBC ўзбек хизматига интервью берди — дея ёзмоқда "Xabar.uz".

Суҳбат давомида журналист: «Комил Алламжоновни президент бўлишга мақсад қилиш ёки орзу қилишда айблай оламизми?» дея савол берди.

«Йўқ, менда сиёсий амбициялар йўқ... Ҳар битта китоб ёзаётган одам, ҳар битта янги-янги лойиҳаларни қилган одам, албатта президент бўлишни орзу қилиб амалга оширмайди бу ишларни. Ҳамманинг ўз мақсадлари бор. Менинг ҳозирги бош мақсадим, ёшларни илмга жалб қилиш. Бугун жамиятимиз ривожланиши, оёққа туриши учун иккита нарса керак: ёшларимиз ё билимли бўлиши керак, ё ҳунарли бўлиши керак.

Ҳар битта китоб ёзган одам, ҳар битта «Заковат»га ўхшаган йирик лойиҳаларни қилаётган одам сиёсий амбициялар билан яшайверадиган бўлса, биласизми... ҳамманинг дунёқараши, мақсади ҳар хил. Менда бундай амбициялар йўқ», — дея жавоб қайтарди Алламжонов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан