Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўп пиёда юрганларга пул тўловчи платформа пул беришни тўхтатди
18.09.2021 09:02,  
314

Жорий йил 14 сентябрдан бошлаб 1hls.uz мобиль илова бўйича фойдаланувчиларга тўланадиган тўловлар вақтинча тўхтатилди.

Қайд этилишича,Туризм ва спорт вазирлигининг Молия вазирлиги ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланган. Шунинг учун, мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида 500 млн сўмдан кам маблағ қолса, мобил илова бўйича фойдаланувчиларга тўловлар ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида 5 млрд сўмгача маблағ йиғилгунга қадар автоматик тарзда тўхтатилиши белгилаб қўйилган.

Бунда, шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар 5 млрд сўмга етгунга қадар мобил иловада ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга тўланадиган тўловлар тўланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Маълумотга кўра, мазкур платформа бўйича жорий йил 10 июндан 13 сентябрга қадар бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёш ва ундан юқори ёшдаги фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилди.

Шунингдек, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга қўшимча равишда 1 мл сўм тўланиб, жорий йил июнь-август ойлари давомида жами 206,7 млн сўм маблағ фойдаланувчилар электрон ҳамёнига ўтказиб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан