Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавирус юқтириб олди
14.03.2020 16:28,  
1946

Куни-кеча Жанубий Кореядаги чет ел фуқаролари ичида коронавирус юқтириш ҳолатлари ҳақида таҳлил эълон қилинди.Кореядаги Newsis нашрини маълум қилишича, 13 март ҳолатига, мамлакатда коронавирус юқтириб олган чет эл фуқаролари сони 60 нафарга етган.

Уларнинг энг кўпи, 38 киши Хитой фуқароси эканлиги маълум қилинди. Яна 7 киши АҚШ фуқароси, Монголия, Аргентина, Ветнам ва Австралия давлатларининг ҳар биридан 2 киши, Ўзбекистон, Индонезия, Япония ва Полша давлатларининг эса 1 нафардан фуқароси Кореяда коронавирусни юқтириб олишган.

Айни вақтда Корея ҳукумати вирус билан касалланганларга қўлдан келганича ёрдам бермоқда.

Коронавирус юқтириб олган ўзбекистонлик фуқаронинг шахси маълум эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан