Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореядаги барча масжидлар 4 та шартга амал қилган ҳолда очилади
5.05.2020 11:19,  
588

Корея Мусулмонлар Федерацияси (KMF) 6 майдан бошлаб, 4 та шартга қатъий амал қилган ҳолда, барча масжидларда жамоат ва таровеҳ намозлари ўқилиши мумкинлигини эълон қилди. Бу ҳақдаги Кореядаги ўзбеклар томонидан юритиладиган “Салом Корея“ телеграм каналида хабар берилди.

Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш учун қўйилган шартлар қуйидагилардан иборат:

  • 1) Масжидга кираётган ҳамманинг вирусга чалинганлик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар).
  • 2) Маска тақиш ва қўлларни дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиш.
  • 3) Қайдлар дафтарида исм ва телефон рақамини ёзиш.
  • 4) Ҳар бир киши орасида чап ва ўнг томондан камида 1 метрлик масофани сақлаш (коронавирус шароитида қабул қилинган чора).

Ушбу талабларга амал қилмаган кишиларнинг масжидларга киришига рухсат берилмайди.

Шунингдек, маълум қилинишича, Кореяда Фитр садақаси миқдори ҳар бир киши учун 7,000 вон қилиб белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан