Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус Ўзбекистоннинг жанубий чегараларига қадар етиб келди — Ҳиротда фавқулодда ҳолат
24.02.2020 14:59,  
5724

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ ҳолат илк бор Афғонистон ва Кувайтда кузатилди.

Кувайт соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Эрондан вайтган уч фуқарода коронавирусни аниқланган.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Фирузиддин Фирузнинг таъкидлашича, мамлакат илк бор COVID-19 вирусини юқтирган шахс қайд этилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бемор Ҳирот вилоятидан. Ҳиротда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ҳиротдаги коронавирус Эроннинг Қум шаҳридан қайтган маҳаллий фуқарода топилгани гумон қилиняпти. Қум ҳозирда Эрон ҳамда Яқин Шарқдаги коронавируснинг асосий ўчоғи бўлиб турибди. 

Аввалроқ Ҳирот вилояти соғлиқни сақлаш сақлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмад Амир Нажод Қумдан қайтган уч нафар афғонистонликда коронавирус белгилари борлигини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, Қумдан қайтган яна 36 нафар фуқаро текширувга юборилган. Бироқ уларда вирус белгилари сезилмаган.

Мавзуга доир: Коронавирус сабабли Туркия, Арманистон ва Покистон Эрон билан чегараларини ёпди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан