Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус авж олишига қарамай Мексика қатор тармоқларни қайтадан очмоқда
19.05.2020 14:31,  
71

Мексика душанба куни автомобилсозлик, тоғ-кон саноати ва қурилиш соҳаларида фаолиятларни қайта бошлаш учун рухсат берди, бу COVID-19 пандемиясидан келиб чиқадиган миллий харажатлар ва хавфли иш жойлари билан боғлиқ хавотирларга қарамай иқтисодиётни қайта тиклашга ёрдам беради.

Мамлакатда коронавирус юқиш ҳолати ортиб бораётган бир вақтда Мексиканинг қайта очилиш режалари баъзи сиёсатчилар томонидан танқид қилинди.

Карантиндан чиқиш учун фирма раҳбари маҳаллий ҳукуматга тиббий протокол топшириши керак. Кейинги 72 соат мобайнида ҳукумат рухсат бериш-бермаслигини маълум қилади.

Мексиканинг марказидаги Силао шаҳридаги энг муҳим заводларидан бирини бошқарадиган General Motors, у ердаги ишчиларга чоршанба куни ишга қайтишга тайёрланишларини айтди. GM шунингдек, мексикалик етказиб берувчиларга компаниянинг янги қоидаларга тезда риоя қилишларини кутишларини айтди.

Собиқ GM ишчиларидан ташкил топган фаоллар душанба куни ишчилар томонидан танланган мустақил қўмитани компания заводларини тегишли санитария қоидалари текширилишини талаб қилди.

"Биз уларни жиддий чоралар кўраяпти деб ўйламаймиз", - деди ўтган йили мустақил иттифоқ тузишга ҳаракат қилганидан кейин ишдан бўшатилган Исроил Сервантес. 

Силао ходимларига юборилган видеода GM ишчиларда ҳар куни киришда COVID-19 аломатлари текширилиши ва ҳар доим кийиб юришлари учун ниқоб ва кўзойнаклар берилиши айтилган.

Ҳозирда Мексикада 51 633 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан қарийб 5300 таси ўлим билан якунланган.

Хабарда айтилишича, карантин қоидаларининг юмшатилиши АҚШ томони босими билан юз бермоқда. Душанба куни аста-секинлик билан Америка автосаноати ҳам тикланишни бошлаган. Мексика бу саноатга қатор эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича етакчи саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан