Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус билан касалланганда бош айланиб, ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатиладими?
28.07.2020 18:19,  
495

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Коронавирус билан касалланганда бош айланиб ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатиладими?

Жавоб: Бош айланиб, ҳушдан кетиш ҳолатлари коронавирус касаллигига хос эмас. Лекин коронавирус касаллигининг мавжуд бўлиши мумкин бўлган асоратлари бу ҳолатга сабаб бўлиши мумкин. Бош айланиш ва ҳушдан кетиш асосан қон босими тушиб кетиши, камқонлик ёки юрак ритмининг бузилиши натижасида юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Савол: Эмизадиган аёл коронавирус бўлса, боласини эмизмайдими?

Жавоб: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, эмизадиган аёл коронавирус касаллигига чалинган бўлса, у барча гигиеник қоидаларига риоя этган ҳолда, боласини эмизиши мумкин.

Бунинг учун аёл қўлларини яхшилаб совунлаб ювиб, уларга дезинфекция воситалари билан ишлов бериб, юзига тиббий ниқоб тақиб имкон доирасида бола томонига эмас, қарама-қарши томонга қараб нафас олиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан