Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус бўйича махсус комиссиянинг қарорлари нега тўлиқ эълон қилинмаётгани изоҳланди
10.04.2020 18:01,  
1472

Шу йилнинг 29 январ куни “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида” Президент фармойиши қабул қилинган эди.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги коронавирус пандемияси масаласида тузилган Республика махсус комиссиянинг қарорлари нима учун тўлиқ кўринишда эълон қилинмаётганига изоҳ берди.

“Махсус комиссия қарорлари баённома кўринишида расмийлаштирилади ва Комиссия барча ваколатларга эга.

Ёдда тутиш лозимки, Махсус комиссия юз бераётган ҳодисаларга нисбатан тезкор жавоб бериш мақсадида ташкил этилган. Зарур бўлганда эпидемиологик вазият ўзгариши натижасида юзага келаётган комплекс масалаларни ечиш ва уларга жавоб бериш, жумладан, муаммоларни турли хусусиятга эга бўлган махсус механизмларни ишга солиш орқали ҳал этиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишга тўғри келади.

Шу муносабат билан Махсус комиссия томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўлиқсиз кўринишда эълон қилиняпти.

Шу билан бирга ушбу қарорларнинг аҳоли ва юридик шахсларга тааллуқли қисмлари Махсус комиссиянинг расмий баёноти тарзида эълон қилинмоқда.

Мазкур ахборот ҳар куни аҳоли билан мулоқот қилиш мумкин бўлган барча алоқа каналлари орқали тарқатилмоқда. Марказий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётган ва йирик ижтимоий тармоқлар саҳифаларида трансляция қилинаётган кундалик брифинглар қабул қилинаётган қарорларни тушунтиришга қаратилган. Ҳар бир қарор ихтисослашган мутахассислар томонидан содда тилда тушунтириб борилмоқда.

Бундан ташқари, Комиссиянинг барча қарорларини тарғиб қилишга Махсус комиссия ва барча давлат органлари улкан саъй-ҳаракатлари сафарбар қилишган“, дейилади Адлия хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан