Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус чиққан Избосканда оммавий тадбир ўтказилди
26.05.2020 15:26,  
414

Избоскан тумани 25 май куни "Андижон намунаси" асосида туманда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида пиёда юриш ташкил этди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи чоғида андижонлик фаоллар билан ўтказган йиғилишида аҳоли саломатлигини сақлаш, уларни соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун “Андижон намунаси” асосида ҳар куни кечки юришни ташкил этиш бўйича берган топшириқ ижросини таъминлаш, туман аҳолисини саломатлигини янада яхшилаш мақсадида Избоскан туманида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш ташкил этилди", дейилади туман матбуот хизматида хабарида.

23 май куни Избоскан туманида яшовчи бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан маълум қилинган.

Шу туфайли бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинган. Уларнинг орасида оила аъзолари бор. Бемор билан кўчада мулоқотда бўлган 26 кишидан ҳам вирусологик таҳлил учун суртма намуналари олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан