Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус эпидемияси тарқалиши фонида Шимолий Корея етакчиси Ким илк маротаба жамоатчиликка кўриниш берди
16.02.2020 13:01,  
1236

Шимолия Корея етакчиси Ким Жонг Ин коронавирус тарқалиши фонида 22 кунда илк маротаба жамоатчиликка кўриниш берди. Шанба куни у мамлакатнинг собиқ етакчиси Ким Жонг Илнинг туғилган куни муносабати билан унинг мақбарасига ташриф буюрган. Бу ҳақда мамлакат ОАВсига таяниб Reuters хабар бермоқда.

Ким Жонг Ин Пхеняндаги Кумсусан Қуёш саройида собиқ етакчининг хотирасига ҳурмат бажо келтирди, у охирги марта 25 январда Янги йилни нишонлаш маросимида қатнашганидан бери жамоатчиликка кўринмай келаётган эди.

Шимолий Кореяда коронавирус билан оғриган бемор қайд этилмаган, аммо давлат ОАВсининг хабар беришича, коронавирус белгилари сезилган фуқаролар учун карантин муддати 30 кун қилиб белгиланган.

Аввалроқ Хитойга ташриф буюрган Шимолий Корея савдо вакили коронавирус туфайли отиб ташланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан