Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус касалликдан тузалган инсон организмида қанча вақт туриши маълум бўлди
29.03.2020 12:30,  
3674

Коронавируснинг янги туридан даволанганлар тахминан бир ҳафта давомида инфекция ташувчи бўлиб қолишлари мумкин.

2020 йилнинг 28 январдан 9 февралгача даволанган 16 беморнинг маълумотлари асосида Пекин тиббиёт марказидаги халқаро олимлар гуруҳи шундай хулосага келди. Текширувдан ўтган беморларнинг ўртача ёши 35,5 ёшни ташкил этди. Уларнинг барчаси тўлиқ даволанди, салбий вирусли ҳолат полимераза занжири реакцияси (ПCР) ёрдамида иккита кетма-кет синовлар билан тасдиқланди.

Тадқиқот иштирокчиси пулмонолог Локеш Шарма сўзларига кўра, кузатув остида бўлган беморларда касаллик турлича бўлган. Инкубацион даври ўртача беш кун, интенсив терапия даври саккиз кун давом этди. Ҳамма беморларда иситма, йўтал, томоқ оғриғи ва нафас қисилиши каби симптомлар бор эди. Икки беморда сурункали касалликлар бўлган, аммо улар клиник кўринишга таъсир қилмаган.

"Тадқиқотимиз натижаси шуни кўрсатдики, Covid-19 билан касалланганларнинг ярмида тўлиқ даволанишдан кейин ҳам бир кундан саккиз кунгача вирус танада қолади", — деди шифокор.

Тадқиқот муаллифларидан бири, тиббиёт фанлари доктори Ликсин Се тушунтирганидек, янги коронавируснинг карантин муддатини тахминан бир-икки ҳафтага узайтирилиши керак. Унинг сўзларига кўра, бундай муддат тузалган беморларнинг бошқаларга юқмаслигига ишонч ҳосил қилади.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда, тадқиқот натижалари иммунитети заиф бўлган кекса беморлар учун тааллуқли бўлмаслиги мумкин. Уларнинг танасида Covix-19 узоқроқ сақланиб қолиши мумкин.

Муаллифлар бутун дунёдаги ҳамкасбларини стационар ва клиникалардан бўшатилган беморларни диққат билан кузатишда давом этишга чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан