Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус Москвадаги муҳожирларнинг тўртдан уч қисмини ишсиз қолдирди
8.07.2020 13:44,  
178

Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг (РАНХиГС) тадқиқотчилари бутун Россия бойлаб 2 мингга яқин ўзбекистонлик ва қирғизистонлик муҳожирлар орасида сўровнома ўтказди ва Россиядаги меҳнат муҳожирлари билан пандемия пайтида содир бўлган воқеаларни таҳлил қилди.

Инқироз даври меҳнат муҳожирларига маҳаллий аҳолига нисбатан кучлироқ таъсир қилди, аммо муҳожирларнинг ишини йўқотиши сабабли жиноятчиликнинг кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги қўрқув амалга ошмади.

Эпидемия даврида меҳнат муҳожирларининг қарийб ярми ишсиз қолди (руслар орасида 23%). Агар иш ҳақи тўланмаган таътилга чиқишга мажбур бўлган ишчилар ҳам ҳисобга олинса, ишсиз қолганларнинг улуши 75% гача ўсади ( айни кўрсаткич маҳаллий аҳоли бўйича 48%). Россиядаги муҳожирларнинг ярми ва Москвадаги 54 фоизи "барча даромад манбаларини йўқотганликларини" айтди. Руслар орасида бу улуш икки баравар кам - бутун Россияда 27% ва Москвада 30%.

Мигрантларнинг учдан бир қисмида (Москвада 38% ва Россияда эса 42%) озроқ жамғарма бўлган - аммо бу молиявий ёстиқ уч ойлик карантиндан омон қолиш учун етарли эмас эди. Кўпчиликда пул етмай қолган ва улар учун жисмоний тирик қолиш масаласи пайдо бўлган, дейди тадқиқот муаллифлари.

Март ойи охирида Россия ўз чегараларини ёпиб қўйганида ва муҳожирлар ўз мамлакатларига қайтиш имкониятидан маҳрум бўлганларида, бу муҳожирлар орасида жиноятчиликнинг кескин ошишига олиб келади, деган фикрлар пайдо бўлган эди. Аммо тадқиқот бундай бўлмаганини кўрсатди.

Этник бирдамлик ва ўзаро ёрдам муҳожирларга инқироздан омон қолишга ёрдам берди. Пандемия пайтида нотаниш одамларнинг эҳтиёжларига эътиборлироқ бўлиб, ёрдам беришни истадингизми, деган саволга муҳожирлар россияликларга қараганда 1,5 баравар кўпроқ ижобий жавоб берди. 

Қўрқувдан фарқли ўлароқ, муҳожирлар ҳам коронавирус инфекциясининг хавфли ташувчиси бўлмаган. Шундай қилиб, муҳожирларнинг 48% ҳеч қачон дўстларини кутиб олиш, спорт билан шуғулланиш ёки тоза ҳавода сайр қилиш учун ўз уйларини тарк этишмаган. Руслар орасида бу улуш 42 фоизни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан