Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус: нима учун айнан ҳозир ҳаракат қилиш керак? (1-қисм)
25.03.2020 11:20,  
1081

Сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва бизнес етакчилари: нима қилиш керак ва қачон?

“Бошқа ҳудудлардан маълумки, коронавирусдан ўлиш даражаси 0,5% дан 5% гача бўлиши мумкин. Қандай ҳолатларда ўлим даражаси 33% га етади?”

Коронавирус атрофида содир бўлаётган барча ҳодисаларни ҳисобга олсак, энди нима қилиш ҳақида бир тўхтамга келиш жуда қийин туюлиши мумкин. Янада кўпроқ маълумот берилишини кутиш ёки ҳозирданоқ нимадир қилиш керакми? Шундай бўлса, кейин нима?

Диаграмма, маълумот ва кўплаб манбаларга эга моделлардан фойдаланган ҳолда ушбу мақола орқали сизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:

  • Ҳудудингизда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ қанча ҳолат кузатилади?
  • Агар коронавирус юқтириш ҳолатлари кузатилган бўлса бу нима дегани?
  • Сиз нима қилишингиз керак?
  • Буни айнан қачон амалга ошириш лозим?

Мақолани ўқиб бўлгач, сиз қуйидаги хулосаларга келишингиз мумкин:

  • Коронавирус сизга яқинлашиб келяпти.
  • Бу ўзига хос суръатда содир бўлмоқда: аста-секинлик билан, лекин кутилмаганда.
  • Бу кунлар билан боғлиқ масала. Эҳтимол, бир ёки икки ҳафтада бўлар.
  • Бўлганда ҳам соғлиқни сақлаш тизими зиммасига ўта оғир вазифа тушади.
  • Беморлар касалхона коридорларида даволанишларига ҳам тўғри келади.
  • Тиббиёт ходимлари чарчаб ҳолдан тоядилар. Баъзилари вафот этиши ҳам мумкин.
  • Улар қайси бемор кислород олишини ва қайси бири ўлишини ҳал қилишларига тўғри келади.

Буларнинг олдини олишнинг ягона усули бугунги кунда ижтимоий масофаланишдир. Эртага эмас. Айнан ҳозир!

Бу эса шу кундан бошлаб имкон қадар кўпроқ одамнинг уйда қолишини таъминлашни англатади. Сиёсатчи, жамоат арбоби ёки бизнес раҳбари сифатида сизда бунинг олдини олиш имконияти ва мажбурияти мавжуд.

Бугун сизда қўрқув пайдо бўлиши мумкин: агар мен жуда кескин ҳаракат қилсам нима бўлади? Одамлар устимдан кулишадими? Ёки мендан ғазабланишадими? Мен аҳмоқ бўлиб кўриниб қолмайманми? Илк қадамни аввал бошқалар қўйишини кутиш яхшироқ эмасми? Иқтисодиётга жуда кўп зарар етказиб қўймайманми?

Аммо орадан 2–4 ҳафта ўтгач, бутун дунё барқарор ҳолатга қайтганида, сиз амалга оширган бироз иқтисодий зарарга сабаб бўлган ижтимоий масофаланиш одамлар ҳаётини сақлаб қолганида, улар энди сизни танқид қилишмайди: аксинча, вақтида тўғри қарор қабул қилганингиз учун сиздан миннатдор бўлишади.

Шундай экан, келинг буни амалга оширайлик!

1. Сизнинг мамлакатингизда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ қанча ҳолат кузатилди?

Мамлакатлараро ўсиш

Коронавирусга чалиниш ҳолати Хитой ҳукумати маълум барқарорликка эришмагунча ўзига хос суръатда ўсди. Аммо кейин у бошқа мамлакатларга ҳам тарқалди ва ҳеч ким тўхтата олмайдиган пандемияга айланди.

Бугунги кунда бу асосан Италия, Эрон ва Жанубий Корея давлатлари билан боғлиқ:

Жанубий Корея, Италия ва Эронда касалликка чалинишнинг шунчалик кўп ҳолатлари қайд этилганки, қолган давлатлардаги ҳолатни илғаб олиш қийин, аммо келинг, ўнг томоннинг пастки қисмидаги бурчакка яхшилаб қарайлик.

Бугунги кунда жадал суръатларда ўсаётган ўнлаб мамлакатлар мавжуд бўлиб уларнинг аксарияти Ғарб мамлакатлардир.

Агар сиз бундай ўсишнинг атиги бир ҳафта давомида содир бўлишига аҳамият берсангиз, қуйидагиларни билиб оласиз:

Бундан сўнг нималар бўлишини билмоқчи бўлсангиз ёки қандай қилиб вирус тарқалишининг олдини олишни тушунишни хоҳласангиз, эътиборингизни аллақачон бу ҳолатни бошидан кечирган мамлакатларга: Хитой ва Италия, шунингдек, САРС туфайли керакли тажрибага эга бўлган Шарқ мамлакатларига қаратишингиз керак.

Хитой

Манба: Томас Пуеё, Америка Тиббиёт Ассотсиацияси журнали, Хитойдаги Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотлари асосида олинган таҳлил.

Бу энг муҳим графиклардан биридир.

Тўқ сариқ ранг (оловранг)даги устунлар Хубейдаги кундалик расмий хабар қилинган сонлар: ўша куни қанча одамга ташхис қўйилганини кўрсатади.

Кулранг устунларда кунлик коронавирус тарқалишининг ҳақиқий ҳолатлари кўрсатилган. Хитой CДC буни кейинчалик беморлардан касаллик белгилари қачондан бошланганлигини сўраш орқали аниқлаган.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу кўрсаткичлар ўша пайтда маълум бўлмаган. Биз уларни фақат вақт ўтиши билан билиб олишимиз мумкин: ҳукумат дастлаб кимда касаллик аломатлари борлигини билолмайди. Кимдир шифокорга мурожаат қилиб, уларга ташхис қўйилгандагина буни билиш мумкин.

Бундан келиб чиқадики, тўқ сариқ рангдаги устунлар бизга расман маълум бўлган, кулранг устунлар эса асл кўрсаткичлардир.

21 январга келиб янги ташхис қўйилганлар сони (тўқ сариқ) ўсиб бормоқда: 100 га яқин янги ҳолатлар. Аслида эса, ўша куни жадал суръатда, кутилмаган даражада ўсган 1500 та янги ҳолат юзага келган. Аммо расмийлар буни ўз вақтида билишмаган. Улар фақатгина янги касалликнинг 100 та янги ҳолати тўсатдан пайдо бўлганлигини билишган.

Икки кундан кейин ҳукумат Уханни ёпиқ ҳудуд деб эълон қилди. Ўша пайтда, кунлик ташхис қўйилган янги ҳолатлар сони ~400 та эди. Эътибор беринг: улар кунлик кўрсаткич 400 тага етганидан кейин шаҳарни ёпишга қарор қилишди. Аслида эса ўша куни касалланишнинг 2500 та янги ҳолати мавжуд бўлган, аммо улар бундан бехабар эдилар.

Eртаси куни Хубейда яна 15 та провинсия (шаҳар) ёпилди.

23-январда Ухан ёпилгунга қадар, сиз кулранг жадвалга қарашингиз мумкин: у тезкорлик билан ўсиб бормоқда. Аслида эса касалликнинг тарқалиши бундан сезиларли даражада фарқ қилар эди. Ухан ёпилиши билан касалликнинг тарқалиши секинлашади. 24-январда, яна 15 та провинсия ёпилгач, касалланишнинг ҳақиқий кўрсаткичлари сони ўсишдан тўхтайди (кулранг устунлар). Икки кундан кейин ҳақиқий ўсиш суръати максимал кўрсаткичга етган ва шундан бери у камая бошлаган.

Эътибор беринг, тўқ сариқ устунлардаги ҳолатлар (расмий) шиддат билан ўсишда давом этди: кейинги 12 кун давомида бу худди ҳамон йирик портлаш давом этаётганга ўхшарди. Аммо аслида бундай бўлмаган. Айнан шу даврда касаллик аломатлари кучайиб, улар тез-тез шифокорга мурожаат қилишган ва уларни аниқлаш анча тезроқ тарзда амалга ошган.

Бизга расман маълум бўлган кўрсаткичлар ва касалланишнинг ҳақиқий ҳолатлари фарқини тушуниш муҳимдир. Энди бериладиган маълумотни тушуниш учун буни ёдда тутишингиз керак.

Хитойнинг қолган ҳудудлари марказий ҳукумат томонидан яхши мувофиқлаштирилган эди, шунинг учун улар зудлик билан қатъий чоралар кўрдилар. Натижада:

Ҳар бир текис чизиқ коронавирус билан касалланган Хитой ҳудудини англатади. Ушбу чизиқларнинг ҳар бири кескин равишда ўсиши мумкин эди, аммо январ ойининг охирида келиб амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли улар вируснинг кенг тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлдилар.

Бу орада, Жанубий Корея, Италия ва Эронда касалликни ўрганиб, унинг олдини олиш учун бир ой вақт бор эди, аммо бундай боʼлмади. Касаллик бу ҳудудларда ҳам Хубейдаги каби шиддатли тарқалди ва феврал ойининг охиригача бу кўрсаткичлар Хитойдаги барча ҳудудларникидан ҳам юқорироқ бўлди.

Шарқ мамлакатлари..

Жанубий Кореяда ҳам бу ҳолат кўрсаткичи кескин ошиб борди, аммо нега Япония, Тайван, Сингапур, Таиланд ва Гонгконгда бундай бўлмаганини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

2003-йилда бу мамлакатларнинг барчасида САРС жиддий ўткир нафас йўллари синдроми ва нафас олиш тизимига таъсир қилувчи вирусли касаллиги авж олган эди ва бунинг натижасида улар керакли тажрибага эга бўлиб олдилар. Улар коронавируснинг қанчалик юқумли ва ҳалокатли бўлиши мумкинлигини олдиндан билиб, бу вирус турига жиддий қараш кераклигини тушунардилар. Шунинг учун бу мамлакатлар кўрсаткичлари, улар анча илгари ошиб бошлаган бўлса-да, ҳали ҳам кескин равишда ошгани йўқ.

Ҳозиргача биздаги маълумотлар коронавируснинг бирдан портлаши ва бу таҳдидни ҳукуматлар англаб, уни тўхтатишга қилган ҳаракатлари ҳақида эди. Аммо, бошқа давлатларда бу ҳолат бутунлай бошқача кечди.

Уларга тўхталишдан олдин, Жанубий Кореяга тегишли эслатма: ушбу мамлакатдаги вазият балки умуман бошқача бўлгандир. Коронавирусни юқтириш ҳолати дастлаб 30 кишини ташкил этган. Аммо 31-бемор минглаб одамларга тарқатган супер тарқатувчи бўлди. Вирус одамларда аломатлар пайдо бўлишидан олдин тарқалганлиги сабабли, расмий доиралар муаммони англаб етгунча вирус аллақачон мамлакатда мавжуд эди. Ҳозирда бу мамлакат биргина шу эҳтиётсизлик туфайли катта бадал тўламоқда. Уларнинг ҳозирги қатъий назорат ва чекловлари шуни кўрсатмоқда, бироқ Италия касалликка чалиниш ҳолатлари кўрсаткичи билан бу мамлакатни аллақачон ортда қолдирган, эртадан бошлаб Эрондаги кўрсаткичлар ҳам ошиши кутилмоқда (10/3/2020).

Вашингтон штати

Сиз аллақачон Ғарбий мамлакатлардаги ўсишни кузатдингиз ва бир ҳафта ичида кузатилиши мумкин бўлган кўрсаткичларнинг қанчалик юқори эканлигига гувоҳ бўлдингиз. Энди тасаввур қилинг, Ухан ва бошқа шарқий мамлакатларда бўлгани каби, бунинг олдини олишнинг иложи йўқ ва сиз ҳам катта эпидемияни бошдан кечирасиз.

Келинг, Вашингтон штати, Сан-Франциско кўрфази, Париж ва Мадридга доир бир нечта ҳолатларни кўриб чиқайлик.

Вашингтон штати АҚШдаги яна бир Ухан шаҳридир. Бу ердаги кўрсаткичлар ҳам шиддатли тус олмоқда, ҳозирда бу кўрсаткич 140 га тенг.

Қизиқ жиҳати бу ҳудуддаги ўлим даражаси энг юқори кўрсаткични ташкил этди. Аммо бу вақтда Вашингтонда кунига 3 та касалликка чалиниш ҳолати ва битта ўлим ҳолати кузатилаётган эди.

Бошқа ҳудудлардан маълумки, коронавирусдан ўлиш даражаси 0,5% дан 5% гача бўлиши мумкин (бу ҳақида кейинроқ).

Қандай қилиб ўлим даражаси 33% га етиши мумкин?

Маълум бўлишича, вирус бир неча ҳафта давомида яширин тарзда тарқалган. Шу сабабдан ҳам асл ҳолат учта бўлмаган. Ҳақиқат шундаки, ҳукумат вакиллари фақат учтасини билишган ва улардан бири вафот этган, чунки аҳвол қанчалик оғир бўлса, текширилишга зарурат шунчалик кучаяди ва яширин касаллик юзага чиқади.

Бу Хитойдаги тўқ сариқ ва кулранг устунларга ўхшайди: бу ерда улар фақат тўқ сариқ устунлар (расмий ҳолатлар) ҳақидагина билишган ва яққол маълум бўлганлари фақат 3 та бўлган. Аммо аслида ушбу ҳудудда юзлаб, балки минглаб касалликни юқтириш ҳолатлари бўлган.

Бу жуда жиддий масала: бизга ҳақиқий эмас, балки фақат расмий кўрсаткичлар маълум холос. Аммо ҳақиқатни билиш жуда муҳим. Ҳақиқий ҳолатлар қандай аниқланади? Бунинг бир неча усуллари бор экан. Ҳар иккаласи учун ҳам менда моделлар мавжуд (инглиз тилида), бунда сиз ҳақиқий рақамларни аниқлашингиз мумкин (модел нусхасига тўғридан-тўғри ҳавола).

Биринчи усул — ўлим кўрсаткичи орқали. Агар сизнинг минтақангизда ўлим ҳолати кузатилган бўлса, сиз бунда ҳақиқий касалланиш ҳолатлари сонини тахмин қилишда унинг кўрсаткичидан фойдаланишингиз мумкин. Вирусдан зарарланиш ва у туфайли ўлиш учун ўртача қанча вақт (17,3 кун) кетишини тахминан биламиз. Бу шуни англатадики, Вашингтон штатида 2/29 киши вафот этган, тахминан 2/12 кўрсаткич атрофидагиси касалликни юқтирган.

Энди сиз ўлим даражасини биласиз. Ушбу ҳолат учун мен 1% дан фойдаланаман (бу ҳақида кейинроқ муҳокама қиламиз). Бу шуни англатадики, ушбу ҳудудда 2/12 атрофида 100 га яқин касалланиш ҳолатлари бўлган (улардан биттаси 17,3 кундан кейин ўлим билан тугаган).

Энди коронавирусни юқтириш ҳолати учун ўртача вақтнинг икки бараварини ишлатинг (ўртача икки баравар кўп). Бу 6,2 га тенг. Бу шуни англатадики, бир одамнинг ўлиши учун кетган 17 кун ичидаги касалланиш ҳолатларини аниқлаш учун ~ 8 га кўпайтирилиши керак (= 2 ^ (17/6)). Яъни агар сиз ҳозирги ҳолатларнинг ҳеч бирига ташхис қўймаётган бўлсангиз, бугунги кундаги бир дона ўлим ҳолати, бу бугун 800 та зарарланиш ҳолати мавжудлигини англатади.

Ҳозиргача Вашингтон штатида 22 та ўлим ҳолати қайд этилган. Ушбу тезкор ҳисоб-китоб туфайли бугунги кунда ~ 16,000 ҳақиқий коронавирус ҳолатини аниқлаш мумкин. Италия ва Эрондаги расмий ҳолатлар биргаликда ҳисобланганда шунчага тенг.

Агар биз бунинг тафсилотларини кўриб чиқсак, ушбу ўлимнинг 19 таси битта кластердан келиб чиққанлигини тушунамиз, унда бу вирус кенг тарқалмаган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, агар биз ушбу 19 та ўлимни бир бутун сифатида кўриб чиқсак, штатда ўлимнинг умумий сони тўртта бўлади. Ушбу рақам билан моделни янгилаган ҳолда, биз бугунги кунда ~ 3000 та касалланиш ҳолати мавжудлигини аниқлашимиз мумкин.

Тревор Бедфорднинг ушбу ёндашуви вирусларга ва уларнинг мутацияларига қараб ҳозирги касалланиш ҳолатлари сонини аниқлаб беради.

Хулоса шуки, ҳозир Вашингтон штатида мавжуд ҳолатлар ~1100 га тенг.

Ушбу ёндашувларнинг ҳеч бири мукаммал эмас, аммо уларнинг барчаси битта хабарга ишора қилади: биз ҳақиқий касалланиш кўрсаткичини билмаймиз, аммо бу расмий кўрсаткичлардан анча юқори. Бу юзлаб эмас, минглаб, эҳтимол ундан ҳам кўпроқдир.

Сан-Франсиско кўрфази

8-мартга қадар кўрфаз ҳудудида ўлим йўқ эди. Бу эса ҳақиқий касалланиш ҳолати кўрсаткичини аниқлашни қийинлаштирди. Тасдиқланган ҳолатлар эса 86 та эди. Аммо АҚШ мамлакатда етарли воситаларнинг йўқлиги сабабли муттасил равишда қайта тест ўтказмоқда. Мамлакат ўз синов тўпламини яратишга қарор қилди, аммо бу ҳали иш бергани йўқ.

3-мартга қадар турли мамлакатларда ўтказилган тестлар сони:

Ҳар бир рақам учун манба бу ерда

Коронавирус ҳолатлари учрамаган Туркияда аҳоли жон бошига синов тести АҚШдагидан 10 баравар юқори кўрсаткични ташкил этмоқда. Бугунги кундаги вазият унчалик яхши эмас: АҚШда ~8000 та тест ўтказилган, яъни 4000 га яқин одам тажриба тестида синаб кўрилган.

Бу ҳолатда сиз касалланишнинг ҳақиқий кўрсаткичларини аниқлаш учун расман маълум ҳолатлар нисбатларидан фойдаланишингиз мумкин. Қайси бирини қандай ҳал қилиш керак? Форс кўрфази минтақасига келсак, улар мамлакатга ташриф буюрувчиларни ва улар билан алоқада бўлганларнинг барчасини текшириб кўришган, бу уларнинг саёҳат билан боғлиқ ҳолатларнинг барчасини ўрганганликларини англатади, аммо касалликнинг жамоатчилик орасида тарқалишига етарлича эътибор қаратилмаган. Касалликнинг сайёҳлар тарқалиши билан жамоатчилик вакиллари орасида тарқалишини солиштириш орқали сиз касалликнинг ҳақиқий кўрсаткичларини билиб олишингиз мумкин.

Мен ушбу кўрсаткични Жанубий Корея мисолида кўриб чиқдим. Ўша пайтга келиб уларда 86 та касалланиш ҳолати кузатилган, жамоатчилик орасида эса фоиз кўрсаткичи 86% ни ташкил этган (86 сони ва 86% бу тасодиф).

Ушбу рақам билан сиз ҳақиқий ҳолатлар сонини ҳисоблашингиз мумкин. Агар бугунги кунда Форс кўрфази ҳудудида 86 та ҳолат кузатиладиган бўлса, ҳақиқий сон ~600 бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Франсия ва Париж

Франсияда бугунги кунда касаллик юқиш ҳолати 1400 ни ва касалликдан ўлиш ҳолати 30 ни кўрсатмоқда. Юқоридаги иккита усулдан фойдаланиб, сиз бошқача кўрсаткичларни олишингиз мумкин: 24000 дан 140,000 гача.

Бугунги кунда Франсияда коронавирус билан касалланиш тахминан 24000 дан 140,000 гача бўлиши мумкин.

Яна бир бор такрорлайман: Франсияда касалланишнинг ҳақиқий кўрсаткичи, расмий равишда айтилганидан бир ёки икки ўлчамда каттароқ бўлиши мумкин.

Менга ишонмаяпсизми? Ухан жадвалига яна бир бор қарайлик.

Манба: Томас Пуеёнинг Америка Тиббиёт Ассотсиацияси журнали асосида йиғган маълумотлари асосидаги таҳлили.

Агар сиз тўқ сариқ рангдаги устунни 1/22 гача умумлаштирсангиз, 444 та ҳолат келиб чиқади. Энди барча кулранг устунларни ҳисобланг. Улар 12 000 тагача касалланиш ҳолатларини ташкил қилади. Шунинг учун, Ухан 444 та ҳолатга эга деб ўйланганида, аслида бу ҳолатлар 27 баравар кўп бўлган. Агар Франсия ўзининг 1400 та касалланган бемори бор деб ўйласа, унда ўн минглаб касалланганлар бўлиши мумкин.

Худди шу ҳолат Парижга ҳам тегишли. Бир шаҳарда 30 га яқин касалланиш ҳолати кузатилган, уларнинг ҳақиқий сони юзлаб, эҳтимол минглаб бўлиши мумкин. Ил-де-Франсия минтақасида эса 300 та ҳолат маълум бўлиб, ушбу минтақадаги касалланиш ҳолатларининг умумий сони аллақачон ўн мингдан ошиб кетган бўлиши мумкин.

Испания ва Мадрид

Испаниядаги ҳолат Франсиядагига жуда ўхшаш (1 400 ҳолатга нисбатан 1 200 та ҳолат, ҳар иккаласида 30 та ўлим). Яъни худди шу усулда ҳисобланганда Испанияда, эҳтимол, 20 мингдан ортиқ ҳақиқий касалланиш ҳолатлари мавжуд эканлиги маълум бўлади.

600 расмий касалланиш ҳолати ва 17 та ўлим қайд этилган Комунидад-де-Мадрид ҳудудида ушбу ҳолатларнинг ҳақиқий сони 10,000 дан 60,000 гача бўлиши мумкин.

Агар сиз ушбу маълумотларни ўқиб: “Бу мумкин эмас, бу ҳақиқат бўлиши мумкин эмас”, деб фикрлаётган бўлсангиз, шунчаки ўйлаб кўринг: шу турдаги ҳолатлар билан Ухан ёпиқ ҳудуд деб эълон қилинган.

Бугунги кундаги АҚШ, Испания, Франсия, Эрон, Германия, Япония, Голландия, Дания, Швеция ёки Швейцария каби мамлакатларда биз кузатаётган кўрсаткичлар билан Ухан шаҳри аллақачон ёпиқ ҳудудга айлантирилган эди.

Агар сиз: “Хубей — бу битта вилоят-ку”, деб ўйлаётган бўлсангиз, эслатиб ўтамиз: бу ҳудуд аҳолиси (тахминан 60 миллион) Испаниянинг аҳолисидан кўпроқ ва Франсия аҳолиси билан деярли тенгдир.

Давоми бор...

Муаллиф: Томас Пуеё

Матн инглиз тилидан Khan Academy O'zbek жамоаси томонидан таржима қилинди.

Khan Academy O'zbek​ – дунёга машҳур khanacademy.org платформасини ўзбек тилига маҳаллийлаштириш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилоти. Жамоанинг мақсади ўзбек тилида сўзлашувчиларни бепул, сифатли таълим билан таъминлаш.

Ҳамкорлик асосида чоп этилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан